Линклар

Ироқ ички ишлар вазирлигига кўра, бугун Бағдод ҳокими ўлдирилган.


Али ал-Ҳайдари ва унинг тан соқчиларидан бири, ҳокимнинг автомашинасига уюштирилган хужмда ўлдирилгани хабар қилинмоқда.
Бангкокда сафар билан бўлиб турган АҚШ давлат котиби Колин Пауэлл Америка қотил ва террорчилар олдида орқага чекинмаслигини айтди.
“Ироқдаги қотил ва террорчилар, собиқ режим тарафдорлари мамлакатда сайлов бўлишининг истамасликлари яна ўз тасдиғини топди. Улар Ироқ халқи ўз етакчисини танлашини истмайди, улар ўтмишга, Саддам Хусайн режими зулмига қайтмоқчи. Биз бунга йўл қўймаймиз”, - деди жумладан Пауэлл.
Ал Ҳайдарига ўтган йилнинг бошида ҳам суиқасд уюштирилган эди.

Айни пайтда, бугун Бағдодда худкуш кимса бошқарган машина портлаши натижасида 10 киши қурбон бўлгани ва 50ка яқин киши жарохатлангани хабар қилинмоқда.
Портлаш муваққат ҳукумат жойлашган ва қаттиқ қўриқланаётган Яшил зона яқинида содир этилган.
XS
SM
MD
LG