Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:30

Тошкентда маняк пайдо бўлдими?


Сўнгги вақтларда одамлар орасида Тошкент шаҳрида ёш қизларни ўғирлаб, номусига теккандан сўнг ўлдириб кетаётган жиноятчи (маняк) пайдо бўлгани ҳақидаги бир-биридан совуқ хабарлар тарқала бошлаган эди.

Ниҳоят Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармаси ҳам бу ҳақда маълумотнома тарқатиб, эҳтимолий жиноятчиларнинг суратларини эълон қилди.

ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник М.Каримов имзоси билан бошқармага бўйсунувчи идораларга юборилган маълумотномада ёзилишича, 2004 йил 12 декабрда Юнусобод туманининг 18-мавзесидаги 51-уй лифт майдончасидан 9 яшар Комила Умарованинг жасади топилган. Марҳума номусга тажовуз ва бошқа зўравонлик ҳаракатлари натижасида вафот этган. Шунингдек, 13 декабрда соат 12 ва 13 лар оралиғида Ҳамза туманининг собиқ 49-болалар боғчаси ҳудудида 1995 йилда туғилган, 282-мактабнинг 3-синф ўқувчиси Анастасия Терешенкова зўрланган.

Тошкент шаҳри ИИББ томонидан ана шу жиноятларни содир этишда гумон қилиниб 1980 йилда туғилган ўта хавфли жиноятчи Александр Иномжонов қидирилмокда. Бу шахс Мирзо Улуғбек тумани ИИБ томонидан 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқада бўлганлик жинояти бўйича ҳам қидириляпти.

Шунингдек, ИИББ томонидан Ҳамза тумани ҳудудида номусга тегиш, Юнусобод туманида қотиллик жиноятини содир этганликда гумонланиб, 1983 йилда туғилган, миллати рус, ўрта маълумотли, болалар уйида тарбияланган, яшаш жойи ноаниқ бўлган Вячеслав Аришин ҳам қидирилмоқда. Маълумотномада ёзилишича, у мактабгача тарбия муассасалари, мактаблар ёнида пайдо бўлиши ва ўзини янги ўқитувчи ёки болалар ота-онасининг таниши сифатида таништириши мумкин.

Шуниси эътиборлики, жиноячиликда гумон қилинаётган иккала шахс ҳам дудуқланиб гапириши айтилмоқда.

Маълумотномада бу шахсларнинг сурати ҳам берилган.
XS
SM
MD
LG