Линклар

Вагончада яшовчи оила


1967 йилда туғилган Зарифа Обидова Қўқон шаҳрининг марказий бозори четида ўрнатилган вагончада 1999 йилдан буён икки фарзанди билан истиқомат қилади.

З.Обидованинг айтишича, уйи бозор четида бўлгани учун вагон рўпарасида қўлбола раста қўйиб, савдогарлик қиладиган кишилардан йиғилган пул эвазига тирикчилигини ўтказади. Ота-онаси ўлиб кетган. Яқин қариндошларининг аҳволи ҳам ундан хабар оладиган даражада эмас. Эрининг ота-онасидан эса на уй қолган, на мол-мулк.

З.Обидованинг сўзларига қараганда, ўтган йили эри кутилмаганда ўз жонига қасд қилиб ўлган. Эри турмуш қийинчиликларини енгишнинг иложини топа олмагандан кейин ўзини осиб қўйган.

З.Обидованинг бири 1990 йилда ва иккинчиси 1996 йилда туғилган фарзандлари бор. Улар мактабга бормайди. Фарзандларини З.Обидованинг ўзи ўқитмоқда.

З.Обидованинг таъкидлашича, ўзинг оғир аҳволи хусусида ҳокимликка кўп бор мурожаат қилган, лекин натижаси бўлмаган.

Қўқон шаҳри ҳокимлиги ходимларидан бирининг билдиришича, яқинда ҳоким З.Обидовага уй ажратиш тўғрисида буйруқ берган.
XS
SM
MD
LG