Линклар

Украинадан олинган хабарларга кўра, бугун Олий суд собиқ Бош вазир Виктор Януковичнинг шикоятларини кўриб чиқади.


Виктор Янукович 26 декабрда ўтказилган президентлик сайлови натижалари қалбакилаштирилгани ва бекор қилиниши лозимлигини айтмоқда.
Қайтадан ўтказилган президентлик сайлови иккинчи босқичида мухолифат етакчиси Виктор Юшченко ғолиб чиққан эди.
Янукович мамлакатдаги 225 сайлов участкасининг барчасида натижалар қалбакилаштирилган, деб даъво қилмоқда.
Халқаро кузатувчиларга кўра эса, овоз бериш жараёнида жиддий қонунбузарликларга йўл қўйилмаган.
Марказий сайлов комиссияси Януковичнинг шикоятларини қайтарган эди. Бироқ сайлов комиссияси ҳозиргача сайловнинг якуний натижаларини эълон қилгани йўқ.
Айни пайтда Юшченко янги ҳукумат Украина учун асосий муаммо бўлиб турган коррупцияга қарши қаттиқ курашиши, бунинг учун ҳукумат таркибига янги одамлар тайинланишини билдирди.
“Украина учун энг асосий муаммо бу коррупция. Коррупция ҳаддан ташқари марказлаштирилган ҳокимият томирларига сингиб кетган. Шунинг учун бизнинг асосий вазифамиз ҳукуматдаги эски амалдорларни ўзгартириш бўлади”, - деди жумладан Юшченко.
XS
SM
MD
LG