Линклар

АҚШнинг Фридом Хаус инсон ҳуқуқлари ташкилоти Ўзбекистон ҳукуматини мамлакат қамоқхоналаридан бирида маҳбуснинг ўлими бўйича очиқ текшириш ўтказишга чақирмоқда.


Фридом Хаус ташкилотининг раҳбари Жениффер Уиндзор кеча қилган баёнотида ўзбек жамоатчилиги Самандар Умаровнинг ўлими ҳақида ҳақиқатни билиши лозимлигини айтди.
Шу ҳафта бошида Ўзбекистондаги иккита инсон ҳуқуқлари ташкилоти Умаров қийноққа солиб ўлдирилган бўлиши мумкинлигини айтган эди. Умаров мамлакатда тақиқланган исломий гуруҳга аъзоликда айбланиб 17-йиллик жазо муддатини ўтаётган пайтда вафот этган.
Марҳумнинг қариндошлари унинг бошида жиддий жароҳат бўлганини айтган.
Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот котиби Светлана Ортиқованинг таъкидлашича, дастлабки текширув Умаров инсульт оқибатида вафт этагинини кўрсатган. Прокуратура вакилига кўра, Умаров ўлими бўйича қўшимча текширув ишлари олиб борилмоқда.
XS
SM
MD
LG