Линклар

logo-print

Ироқда хизмат ўтаётган АҚШ аскарларидан бири иккинчи маротаба дезертирликда айбланмоқда.


Копрал Воссиф Али Хосунга бундан олдин ҳам шундай айб қўйилган эди. Ўшанда копрал уни жанггарилар ўғирлаб кетганини айтган.
Бу сафар копрал Вассиф Али Хосун унга берилган таътилдан белгиланган вақта қайтиб келмади. Айтилишича, у қаердалиги ҳалигача номаълум қолмоқда.
Хосун Ироқда Араб тили таржимони бўлиб ишлаган.
13 январ куни Хосун июн ойида дезертилик қилган, деган айблар билан уни ҳарбий трибуналга топшириш масаласи судда кўриб чиқилади.
Хосун июн ойида қидирилаётган пайтда Ал Жазира телеканали унинг ислом жанггарилари томонидан ушлаб турилганини кўрсатган эди. Ундан сўнг Хосун ўзи туғилган мамлакат Ливанда пайдо бўлган ва уни жанггарилар 19 кун давомида ушлаб турганини хабар қилган эди.
XS
SM
MD
LG