Линклар

logo-print

Бугун Ироқ раҳбари Ияд Аллавий мамлакатдаги фавқулодда ҳолат узайтирилганини маълум қилди.


Ироқ раҳбари ноябр ойида АҚШ ҳарбийлари Фаллужани хужум қилишларидан олдин фавқулодда ҳолатни эълон қилган эди.
Фавқулодда ҳолат ҳукуматга комендантлик соатини жорий этиш, чегара ва аэропортларни беркитиш ҳамда жанггариликда гумон қилинаётган шахсларни ҳибсга олиш имконини беради.
Айни пайтда, Бугун Ироққа чегарадош олти давлатдан бештасининг ташқи ишлар вазирлари Аммонда Ироқда ўтказиладиган сайловларда хавфсизликни таъминлаш масаласини муҳокама этмоқдалар.
Эрон Ташқи ишлар вазири Камал Харрозий Иордания пойтахтида ўтказилаётган учрашувда қатнашмаяпти. Маълум бўлишича, бунга Иордания қироли Абдуллоҳнинг Эрон ҳукуматини танқид қилигани сабаб бўлган. Қирол Абдуллоҳ Эронни 30 январда бўладиган сайловлар ёрдамида Ироқда шиа қонунларини ўрнатмоқчи эканликда айблаган.
Учрашувда Иордания, Туркия, Сирия, Саудия Арабистони ва Қувайт ташқи ишлар вазирлари қатнашмоқда.
Эрондан учрашувда ташқи ишлар вазири ўрнига оддий мулозим қатнашмоқда.
Айни пайтда, Ироқнинг ўзида зўравонликлар авжига чиқяпти.
Бугун олинган хабарларга кўра, жанггарилар 18 нафар ироқликни ўлдирган. Аниқланишича, ўлдирилганлар Бағдод шимолидаги АҚШ ҳарбий базасига ишга жойлашмоқчи бўлган.
Полицияга кўра, марҳумлар Мосул шаҳри яқинидаги далалардан бирида топилган. Уларнинг қўллари боғланган ҳолда бўлиб, ҳар бирининг бошига ўқ узилган. Қурбонларнинг ёшлари 14 дан 20гача бўлгани айтилмоқда.
Шунингдек, кеча жанггарилар уюштирган учта ҳужум натижасида яна 20 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG