Линклар

logo-print

Бугун Япония ҳукумати цунамидан азият чеккан мамлакатларга март ойигача ёрдам сифатида 250 миллион АҚШ доллари тақдим этишини билдирди.


Мазкур қарор БМТнинг офатдан азият чеккан мамлакатларга тезроқ ёрдам кўрсатиш ҳақидаги чақирувларига жавобан қабул қилинди.
Жакартадаги анжуманда баёнот берган Япония Бош вазири Дзюничиро Коидзуми бошқа давлатларни ҳам шундай қилишга чақирди. Шунингдек у дунё давлатларини цунамидан азият чеккан мамлакатлар қарзаларидан кечишга ҳам даъват қилди.
БМТ Бош котиби Кофи Аннан фалокат рўй берган мамлакатларга ёрдам беришни ваъда қилган давлатларни ўз ваъдаларини тезроқ бажаришга чақирди.
“Бугун жаҳон бирлашди. Биз бирга ишламоқдамиз. Анжуманда ҳукм сураётган кайфият ва унда қатнашаётган давлат раҳбарлари билан бўлган суҳбатлардан шу нарсага аминманки, биз фалокатга бирдамлик билан жавоб бера оламиз. Бу эса муҳим аҳамиятга эгадир”, - деди анжуманда сўзга чиққан БМТ Бош котиби.
XS
SM
MD
LG