Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:50

Майда савдогарларга кун йўқ


Турғунбек 5 январь куни Андижон вилоятининг Шаҳрихон тумани марказий бозорида савдогар аёллар билан солиқ идоралари вакиллари ўртасида можаро бўлиб ўтди.

Маълум бўлишича, аёллар шу вақтгача бозор ташқарисидаги йўлакларда савдо қилиш билан шуғулланиб келган. Энди эса мутасаддилар уларни бозор ичига кириб савдо қилишга ундамоқда.

Аёлларнинг сўзларига қараганда, бозор ичида уларга ҳожатхона ёнидан ёки бирор четдан жой берилади. Лекин аёллар буни хоҳламаётир. Уч кундан буён солиқчилар уларни савдо қилишга қўймаяпти. Йўлаклардаги аёллар бор-йўғи 50-60 минг сўмлик товар билан савдо қилади. Уларнинг кўпчилиги илгари фабрикада ишлаган, айримлари олий маълумотли. Лекин иш йўқлиги сабабли майда савдогарлик қилишга мажбур бўлмоқда.

Аёллар солиқ ва милиция ходимлари ўзларига нисбатан қўпол муомалада бўлаётганини, ҳақоратлаётганини таъкидлади.

Қаноат Кенжабоеванинг айтишича, солиқ идоралари ходимлари савдо қилаётган синглисига қўпол муомалада бўлгани, сумкаларини тортқилагани оқибатида юраги ёмон бўлиб қолган. Шундан кейин у сирка ичиб ўз жонига қасд қилган. Синглисининг икки фарзанди етим қолган.

Шаҳрихон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Толиб Усмоновнинг билдиришича, айни пайтда шаҳарда янги бозор қуриш режалаштирилмоқда. Яъни ҳокимлик савдогарларга қулай шароит яратишга ҳаракат қиляпти.
XS
SM
MD
LG