Линклар

Грузия президенти Михаил Саакашвили икки вазирни муросага чақирди.


Пайшанба куни телевидение орқали сўзлаган нутқида Саакашвили янги тайинланган Мудофаа вазири Ираклии Окруашвили ва Бош вазир ўринбосари Георгий Барамидзе ўртасидаги тортишувларига ортиқча тоқат қилмаслигини айтди.
"Мен бунга ортиқ тоқат қилмайман. Сизлар менинг дўстларимсиз иккалангизни қадрлайман. Аммо биз бундай ҳаракатларни тўхтатишимиз керак"¸ - деди Грузия Президенти.
Сешанба куни Окруашвили Мудофаа вазирлигининг бир қатор амалдаги ва сабиқ расмийларини фирибгарликда айблаган эди. Собиқ Мудофаа вазири Барамидзе бундай айбловни рад этиб уни бемаъни¸ деб таърифлади.
XS
SM
MD
LG