Линклар

Қозоғистоннинг мухолифатдаги "Қозоғистон демократик танлови" партияси суднинг партия фаолиятини тўхтатиш ҳақидаги қароридан шикоят қилишини билдирди.


Кеча Қозоғистон суди мазкур партияни миллий хавфсизликка зарар етказишда айблаб¸ фаолиятини тўхтатиш юзасидан қарор қабул қилган эди.
Қозоғистон демократик кучларини мувофиқлаштирувчи кенгаш таркибидаги мухолифат раҳбарларининг фикрича¸ суднинг бу қарори мамлакат сиëсий ҳаëтига таҳдид солади.
"Оқ жўл" партияси раисдоши Олтинбек Сарсенбаевнинг Озодлик радиосига айтишича¸ ушбу қарор Қозоғистонни ҳозирги "ярим демократик йўлдан чалғитиши мумкин".
XS
SM
MD
LG