Линклар

Дунë мамлакатлари расмийлари Ҳинд океани атрофидаги давлатларга сафар қилиб¸ зилзиладан зарар кўрган минтақаларни бориб кўрмоқда.


БМТ Бош котиби Кофи Аннан ҳодисадан энг кўп зарар кўрган Индонезиянинг Ачеҳ вилоятини вертолëт орқали ҳаводан кузатар экан¸ вайронагарчилик кўламидан ҳайратда қолганини айтади.
"Биз Суматра оролининг ғарбий қирғоғи бўйлаб сафар қилдик. Айтишим керакки¸ мен бундай даҳшатли вайронгарчиликни ҳеч қачон кўрмаган эдим"¸ - деди БМТ бош котиби.
Британия Ташқи ишлар вазири Жэк Строунинг Таиландда айтишича¸ юз берган фожиадан олдин тахмин қилинаëтганига қараганда икки баробар кўпроқ¸ яъни¸ 440 британиялик фуқаро қурбон бўлган бўлиши мумкин.
26 декабрда рўй берган цунами оқибатида ҳалок бўлганлар сони 150 минг кишидан ортгани айтилмоқда. Ҳукуматлар ва халқаро ташкилотлар 4 миллиард доллардан зиëд ëрдам кўрсатишини билдирди.
XS
SM
MD
LG