Линклар

logo-print

Покистон расмийларига кўра, бугун Химолайдаги Жилжит шаҳрида юз берган исён натижасида 11 киши нобуд бўлди.


Тартиб ўрнатиш учун ҳукумат шаҳарга қўшин киритиб, комендантлик соати жорий қилди. Воқеага шиа мусулмонлари раҳбари Оға Зиёвуддунга номаълум шахслар ҳужум уюштиргани сабаб бўлди. Ҳужум натижасида шиалар раҳбари оғир яраланди. Мазкур ҳужум учун масъулиятини ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олмади. Шиалар 150 миллионли Покистон аҳолисининг 15 фоизини ташкил этади.
XS
SM
MD
LG