Линклар

АҚШ Конгресси аъзоси Том Лантос бугун Шимолий Корея пойтахти Пхенян шаҳрига борди.


Тўрт кунлик ташрифи давомида демократ Лантос Шимолий Корея расмийлари билан инсон ҳуқуқлари аҳволи ҳамда мамлакатнинг ядровий дастури масаласини муҳокама қилади. У Пекиндан жўнаб кетиши олдидан журналистларга:
“Мен Япония, Жанубий Корея, Хитой ва Россия каби ҳамкорларимизга нисбатан Шимолий Корея ўз муносабатини конструктив йўлга яқинлаштира олиши ёки йўқлигини билиш учун қўлимдан келган барча ишни қилишга кетяпман”, – дея баёнот берди.
Келаси ҳафтада АҚШ Конгрессининг яна бир гуруҳ аъзолари Шимолий Кореяга сафар қилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG