Линклар

logo-print

Бугун Қирғизистон мухолифати фаоллари Бишкекдаги Парламент биноси олдида норозилик намойиши ўтказди.


Қирғизистон милицияси Парламент биноси олдига қурилган чодирларни олиб ташлаганидан кейин мухолифат вакиллари тинчгина тарқалди.
Бишкекдаги Озодлик мухбирининг хабар қилишича, мухолифатнинг тахминан 100 нафар вакили келаси ойда бўладиган парламент сайловлари эркин ва адолатли ўтишини талаб қилиб мазкур норозилик намойишини ўтказди. Намойиш қатнашчилари собиқ Ташқи ишлар вазири, мухолифат раҳбарларидан бири Роза Отунбаеванинг номзоди рўйхатга олинишини ҳам талаб қилдилар. Улар эртага ҳам йиғилиш ўтказишларини маълум қилдилар.
XS
SM
MD
LG