Линклар

logo-print

Ироқ пойтахти Бағдод жанубидаги Латифия яқинида Салоҳиддин вилоятининг уч нафар юқори лавозимли расмийси ўғирлаб кетилди.


Вилоят ҳокими Ҳамад Хуммоудга кўра, унинг ўринбосари Ҳатан Ҳамада жума куни шиалар уламоси Оятулло Али Систоний билан 30 январга белгиланган сайловлар масаласини муҳокама қилиш учун Нажаф шаҳрига кетаётган пайтда ўғирланган.
Вашингтонда АҚШ Президенти Жорж Буш исёнчилар ҳужуми Ироқнинг тўртта вилоятида сайлов жараёнини тўхтатиши мумкинлигини тан олди. Аммо Буш сайловлар бўлиб ўтишига умид билдирди:
“Менимча, сайловлар Ироқ халқи учун ўта муҳим тажриба бўлади. Бу халқ раҳбарлар чизган чизиқдан юрмаганлар қийноққа солинадиган, ўлдириладиган ёки майиб қилинадиган жамиятда яшаганини эсланг,” – дея баёнот берди АҚШ раҳбари.
Айни пайтда, АҚШ ҳарбийлари террорчиликда айбланган иорданиялик Абу Мусаб Аз-Зарқавийга яқин шахс коалиция кучлари томонидан қўлга олинганини билдирди.
XS
SM
MD
LG