Линклар

Ўзбекистонликлар ҳаж зиёратига отланди


Зикрилло Ишонч Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилда Ўзбекистондан 4 минг 200 киши ҳаж зиёратини амалга ошириш имкониятига эга бўлади.

Қўмита раиси ўринбосари Шуҳрат Исмоиловнинг сўзларига қараганда, ҳукумат зиёратчилар учун барча шароитларни яратиш бермоқда. Ҳаж зиёрати харажатлари ўтган йилги нархдан деярли фарқ қилмайди. Ўтган йили ҳожилар 2 миллион 130 минг сўм пул тўлаган эди.

Ш.Исмоиловнинг таъкидлашича, бу йил зиёратчилар учун квоталар бекор қилинган. Яъни вилоятлар бўйича ўрин ажратиш тажрибаси жорий ҳаж мавсумида қўлланилмаган.

Норасмий маълумотларга кўра, бу йил ҳаж зиёратини амалга ошириш ҳақида Ўзбекистоннинг 6 мингдан ортиқ фуқароси тегишли идораларга ариза берган. Лекин уларнинг қарийб 2 мингги зиёратга бора олмайди.

Ш.Исмоиловнинг айтишича, бунинг сабаби шуки, баъзи фуқаролар керакли маблағни ва ҳужжатларни ўз вақтида топшира олмаган.

Ш.Исмоилов ҳаж зиёратига рухсат олиш учун пора берилиши ҳақидаги гап-сўзлар нотўғри эканини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG