Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:53

Сирдарёлик ногирон болалар таълим олиш имкониятидан маҳрум


Лобар Маълумотларга кўра, Сирдарёда махсус мактаб-интернатларнинг йўқлиги сабабли вилоятдаги ногирон ва нуқсонли болаларнинг кўпчилиги таълим олиш имкониятдан маҳрум бўлиб қолмоқда.

Сирдарё вилояти ташхис маркази раҳбари Ғайрат Бозорбоевнинг сўзларига қараганда, вилоятда боғча ва мактаб ёшидаги 6,5 мингдан зиёд ногирон бола бор. Уларнинг 600 нафари заиф эшитувчи, кар-соқов болалардир. Бироқ вилоятда махсус мактаб-интернатларнинг йўқлиги сабабли бу болаларни тўла равишда таълимга жалб этишнинг имкони бўлмаётир. Имкони бор ота-оналаргина болаларини Тошкентдаги мактаб-интернетларга жўнатмоқда.

Кўпчилик ота-оналарнинг фикрича, вилоятда махсус мактаб-интернат ташкил этилиши оилаларга катта ёрдам бўлган бўлар эди.

Гулистон шаҳри ногиронлар жамияти раисаси Муҳаррам Абдураимованинг айтишича, вилоятда ногирон ва нуқсонли болалар учун мактаб-интернат ташкил этиш анча мушкул. Бундан тўрт йил муқаддам жамият “Меҳр чашмаси” ногиронлар марказини ташкил этмоқчи бўлган. Бироқ бунинг учун зарур бўлган 28 миллион сўм маблағ топилмагани боис барча режалар қоғозда қолиб кетган.

М.Абдураимова яқин йилларда вилоятда ногиронлар учун бу каби мактаблар очилишига ишонмаслигини билдирди.
XS
SM
MD
LG