Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:51

15 йил ичида зиё тарқатувчидан қора ишчига айланган халқ


Феруза Хабарларга қараганда, тирикчилик ташвишида Қозоғистонга иш қидириб бораётган кўплаб ўзбеклар қозоқ иш берувчиларга қул сифатида сотиб юборилмоқда. Улар жуда оғир шароитларда яшаб, хўрлик ва зўравонликларга дуч келмоқда.

Қозоғистонда ишлаб қайтган йигитлардан бирининг айтишича, уни 40 минг сўм ойлик тўлаш ваъдаси билан қўшни мамлакатда олиб борган юнусободлик Ботир исмли кимса қозоқларга сотиб юборган. Кўпгина йигитлар ўзининг қул сифатида сотилганини билмаган. Хўжайинлар уларни кўп бор калтаклаган. Баъзилар замонавий қулдорлар қўлидан қочиб кетишга муваффақ бўлган.

“Илгариги қулдорлик замони қайтиб келганга ўхшайди. Ҳозир аёллар ҳам сотиб юборилмоқда. Қозоқлар хоҳласа бир мавсумга, хоҳласа бир умрга сотиб олади. Бизни беш кишини Олмаотага олиб бориб 400 долларга сотиб юборишди. Сотилганимизни борганда билдик. Икки қаватли уй қурдик. Мен қочиб келдим. 4 шеригим ҳали ҳам ўша ерда”, - деди қул қилиб сотилган йигитлардан бири.

Йигитларнинг сўзларига қараганда, қул қилиб сотилиш учун ҳозир Қозоғистонга бориш шарт эмас. Қозоқ қулфурушларнинг ўзлари Тошкентдаги мардикор бозорларига келиб, турли ваъдалар билан ўзбекларни олиб кетмоқда.

Мустақил журналист Наталья Бушуева ушбу мавзуда қуйидагича ёзган эди:

“Қул ўзбеклар қочиб кетса, топиш осон бўлиши учун қозоқлар уларнинг тўпиқ суякларига куйдириб тамға босади. Қолаверса, ўзбек қуллар турадиган қозоқ концлагерлари (биз қуллар яшайдиган жойларни шундай атадик) жуда қаттиқ қўриқланади. Ўргатилган итлар, автомат кўтарган бақувват қозоқлар уларнинг ҳар бир ҳаракатини кўздан қочирмайди. Қочмоқчи бўлганларни автоматнинг қўндоғи билан уриб, калтаклаб, қўпол ҳақорат қилади”.

Зиёли Бахтиёр Исабековнинг таъкидлашича, Қозоғистонда олиб кетилган ўзбекларнинг ҳужжатлари олиб қўйилади ва улар ҳеч нарса қила олмайди. Уч минг йилллик тарих давомида ўзбеклар биринчи марта минтақадаги энг паст савияли халққа айланган. Бу сўнгги 15 йилда юз берган. Шу давр ичида ўзбеклар зиё тарқатувчи халқдан қора иш бажарувчи миллатга айланган.

“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази ходими Марат Ҳожимуҳаммедовнинг билдиришича, Қозоғистонга бориб, қулликка тушаётган ўзбекларнинг барчаси норасмий равишда, қуруқ ваъдаларга ишониб кетган. Қолаверса, ўзбекистонликларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган миграция тўғрисидаги давлатлараро битимлар йўқ.
XS
SM
MD
LG