Линклар

Япониядаги атом электр станциясида юз берган авария сабаблари ўрганилмоқда.


Михама шахридаги АЭС совутиш тизими қувурлари дарз кетганлиги боис чиққан шиддатли буғ тўлқини тўрт киши ҳаëтига нуқта қўйди. Етти киши жарохат олди.
АЭС соҳиби¸ Йосаку Фуджи фалокатга учраганларга таъзия билдирди:
"Нобуд бўлганлар рухига дуо қилмоқдаман. Ярадорларнинг тезроқ тузалишига умид қилмоқдаман. Юз берган ходисадан жуда афсусдаман ", - деди "Канзай Электрик Пауер" ширкати раҳбари.
АЭСдаги авария ходимларнинг пала-партишлиги оқибатида юз бергани таҳмин қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG