Линклар

logo-print

Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси собиқ дипломатларни бўлажак парламент сайловларида қатнашиш имконидан маҳрум қилиш ҳақидаги қарор ортида сиёсий сабаблар борлигини инкор қилмоқда.


Марказий сайлов комиссяиси ҳуқуқий масалалар бўлими бошлиғи Галия Алимбекова бугун берган баёнотида бундай айбловлар асоссиз эканини билдирди.
Марказий сайлов комиссияси кутилмагандан парламент сайловларида қатнашиш истагида бўлган фуқаролар бевосита сайловдан олдин мамлакатда беш йил истиқомат қилиши кераклиги ҳақидаги талабни қўйди.
Собиқ дипломатлар бу талаб уларга қўлланмаслиги лозимигини таъкидламоқда, чунки улар чет элда яшаб юрган пайтлари давлатга хизмат қилган.
Қирғизистон Ташқи ишлар вазири мамлакатда бўладиган парламент ва президентлик сайловлари давомида баҳмал инқилоблари содир этилиши учун ҳеч қандай шароитлар йўқлигини билдирди.
Айни пайтда, Бишкекда уч кундан бери 200га яқин мухолифат вакиллари иштирокидаги норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Намойишчилар бўлажак парламент ва президентлик сайловларининг эркин ва адолатли ўтишини ҳамда собиқ дипломатларга сайловда иштирок этиш имкони берилишини талаб қилмоқда.
Мухолифат вакиллари эртага ҳам норозилик намойишларни давом эттиришларини айтди.
XS
SM
MD
LG