Линклар

logo-print

Ироққа оид яна бир хабарда, шанба куни Ироқдаги Сунний уламолар АҚШ Элчихонаси расмийлари билан учрашгани айтилмоқда.


Учрашув давомида яқинлашаётган сайловлар масаласи муҳокама этилди.
АҚШ Элчихонаси матбуот котиби Боб Кэллаханнинг айтишича, уламолар АҚШ ўз қўшинларини Ироқдан олиб чиқиш жадвалини эълон қиладиган бўлса, бўлажак сайловларни бойкот қилиш чақирувларини қайтариб олишга рози эканини билдирган.
Элчихона вакилининг билдиришича, Қўшма Штатлар ҳозирча Ироқдан қўшинларни олиб чиқишни режалаштираётгани йўқ.
Уламолар кенгаши шанба кунги учрашувни ҳеч қандай изоҳламади.
Ироқда сайловлар 30 январ кунига белгиланган.
XS
SM
MD
LG