Линклар

Ироқдан олинган хабарларга кўра, бугун Бағдод шаҳар полицияси бошлиғининг ўринбосари отиб ўлдирилган.


Ички ишлар вакилининг маълум қилишича, Амир Али Наеф ва унинг полицияда хизмат қилган ўғли автомашинада ишга кетаётганларида отиб ўлидирлган.
Шунингдек, полиция вакилига кўра, Бағдоднинг яна бир полиция маҳкамаси олдида худкуш кимса уюштирган портлаш натижасида 4 нафар полициячи ҳалок бўлган. Портлаш полициячилар навбатни топшираётган пайтда содир этилган.
Охирги пайтларда Ироқнинг янги ташкил этилган хавсизлик кучлари жанггарилар уюштираётган хужумларда асосий нишон бўлиб қолмоқда. Жанггарилар Ироқ хавфсизлик кучларини АҚШ ҳарбийлари билан ҳамкорлик қилганликда айбламоқда.
Яна бир хабарга кўра, кеча қуролланган шахс Самара шаҳри ҳоким ўринбосари Муҳаммад Музаффарни отиб ўлдирган.
Айни пайтда, Ироқ расмийлари охирги кунларда мамлакатда ўтказилган ҳарбий операциялар натижасида 147 нафар жанггари қўлга олингани ҳақида маълум қилди.
XS
SM
MD
LG