Линклар

Бугун Тошкент аэропортидан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясига тегишли ИЛ 76 самолёти 35 тонна инсонпарварлик ёрдами билан Индонезиянинг Суматра оролига йўл олди.


Ўзбекистон ҳаво йўллари миллий авиаколмпания бош директори Валерий Тян берган баёнотида бугундан бошлаб Жанубий Осиёда рўй берган тўфондан азият чекканлар мамлакатларга инсонпарварлик ёрдам етказиш мақсадида чартер рейслари амалга оширилишини билдирди.
Тошкентдан олинган хабарда Ўзбекистон ҳукумати фалокатда азият чеккан мамлакатларга халқаро инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш операциясида иштирок этиш ҳақида қарор чиқаргани айтилмоқда.
Ўзбекистон тўфон рўй берган мамлакатларга дори-дармонлар, чодирлар, озиқ-овқат махсулотлари, иккита автмобил, катер, кўчма ошхона, ичимлик суви, Индонезияда қутқарув ишларини олиб бораётган вертолётлар учун эҳтиёт қисмлар ва бошқа турдаги юклар юбориши кўзда тутилган.
Бундан ташқари “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авикомпанияси Дания ва Швейцария ҳукуматларига офат рўй берган ҳудудларга инсонпарварлик ёрдамини етказишда кўмаклашмоқда.


* * *

Шунингдек, Индонезиядан олинган хабарда Суматра оролидаги Банда Ачех шаҳарчаси яқинида АҚШ ҳарбий вертолёти ҳалокатга учрагани айтилмоқда.
Тўфон қурбонларига ёрдам олиб келаётган вертолёт Банда Ачхга қўнаётган пайтда қулаб тушнган. Ҳалоқат натижасида вертолёт экипажининг икки нафар аъзоси жароҳатлангани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG