Линклар

logo-print

БМТ Бош котиби Кофи Аннан 26 декабр кунги цунамидан азият чеккан мамлакатларга сафарини давом эттирмоқда.


Бугун БМТ Бош котиби Малдив Оролларига борди.
Расмий маълумотларга кўра, тўфон Малдив Оролларининг тўққизтасини тўла ювиб кетган ва бу ороллар яшаш учун яроқсиз бўлиб қолган.
Ҳинд океанида рўй берган цунами оқибатида камида 156 минг киши қурбон бўлган эди.
Айни пайтда, Индонезияда расмий сафар билан бўлиб турган Германия Ташқи ишлар вазири Йошка Фишер Германия цунамидан азият чеккан мамлакатлардан қарзларни талаб қилиб олишни тўхтатишга рози эканини билдирди. Индонезия Президенти Сусило Бамбанг Юдҳоёно билан бўлиб ўтган учрашувдан сўнг Фишер жумладан бундай деди:
“Биз барча имкониятларни кўриб чиқишга тайёрмиз. Аввалига қарзларни талаб қилиб олишни тўхтатиб, кейинги чораларни ҳам кўриб чиқамиз. Билишимча, Буюк Британия, АҚШ ва бошқа мамлакатлар ҳам шундай ниятда. Менимча, барча имкониятларни кредитор мамлакатлар Париж Клбида конструктив ва ижобий тарзда кўриб чиқиш лозим. Биз бундай ташаббусни қўллаб-қувватлаймиз”.
Айни пайтда, Лондонда расмий сафар билан бўлиб турган Индонезия ташқи ишлар вазири тўфондан азият чеккан мамлакатнинг қарзларидан кечишга чақирди.
XS
SM
MD
LG