Линклар

logo-print

Олинган сўнгги хабарларга кўра, Фаластин расмийлари президентлик сайловининг якуний натижаларини эълон қилган.


Фаластин Марказий сайлов комиссияси расман эълон қилган натижаларга кўра, Маҳмуд Аббос 62,3 фоиз овоз билан ғолиб чиққан. Унинг асосий рақиби Мустафа Борғутий 20 фоизга яқин овоз олган.
Қолган 5 номзод 10 фоиздан камроқ овоз олган.
Маҳмуд Аббоснинг чоршанба куни бўладиган парламент сессиясида президентлик лавозимиги киришиши кутилмоқда.
Айни патйда, Исроил лейбористлар партияси етакчиси Шимон Перес Маҳмуд Аббоснинг Фаластин Президенти этиб сайланишини янги жараённинг бошланиши деб баҳолади.
Перес Маҳмуд Аббосни қатъиятли ҳамкор, деб атади.
Бугун Перес Исроил Бош вазири ўринбосари лавозимга расман киришади.
Перес янги Фаластин раҳбарияти Фалстиндаги ўзгаришлар рамзи бўлишига умид қилишини айтди.
Франция Ташқи ишлар вазири Майкл Барнье бўлиб ўтган сайловларни демократия ва тинчлик йўлида қозонилган дастлабки ғалаба, деб таърифлади. Шунингдек, Британия ва Россия ташқи ишлар вазирлари ҳамда Иордания ҳукумати ҳам бўлиб ўтган сайловлар ижобий натижалар беришига умид қилишларини билдирди.
XS
SM
MD
LG