Линклар

Икки аёл ҳибсга олинди


Хабарларга қараганда, 7 январь куни Наманган шаҳрининг “Чорсу” бозорида савдо қиладиган тадбиркор аёллардан бир гуруҳи вилояти ҳокимлиги биноси олдида норозилик чиқиши уюштиришга уринган ва аёллардан икки нафари ҳибсга олинган.

Маълум бўлишича, савдогар аёллар ўзларини “Чорсу” бозоридан янги очилган “Дўстлик” бозорига кўчиришаётганидан норозилик билдирмоқчи бўлган. Икки аёл – Раҳима Содиқова ва Маъмура Қодирова эса жамоатчилик тартибини бузиш айби билан ҳисбга олинган.

Савдогар аёлларнинг сўзларига қараганда, “Дўстлик” бозорида уларга жой етишмаган. Шунинг учун улар ўзлари учун жой ажратилишини талаб қилмоқчи бўлган.

“Бир бозорга кўникмасимиздан иккинчи бозорга кўчиришади. Биз нима қилишимиз керак? Қўқондаги тўполонга ҳам шу каби ҳаракатлар сабаб бўлган. Жонимиздан тўйдик. Қўқондан баттар қиламиз. Болаларимизни олиб чиқиб, кўчада ўтирамиз. Бошқа нима қилайлик? Ўзимизга ўт қўяйликми? Ҳар биримизнинг бештадан боламиз бор. Эркакларимиз ишламайди, иш йўқ”, - деди аёллардан бири.

Норозилик чиқишида қатнашган аёллар ҳибсга олинган Р.Содиқова ва М.Қодирова тақдири аниқ бўлмагунча, бозорга чиқмасликка қарор қилди.
XS
SM
MD
LG