Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:38

Жиззахда бруцеллёз тарқалди


Ҳакимбек Маълумотларга кўра, Жиззах вилоятининг Янгиобод тумани юқумли касалликлар шифохонасига 2004 йил 1декабрдан ҳозирги кунга қадар бруцеллёз касаллига чалинган 19 фуқаро ётқизилган.

Мутахассислар касаллик фуқаролар уй шароитида ветеринария қоидаларига риоя этмагани, касалликка қарши ўз вақтида эмлаш ўтказилмагани оқибатида тарқалаётганини маълум қилмоқда.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Озодлик” мухбири билан суҳбатда бўлган ходими битта туманда бир ой ичида 19 кишининг бруцеллёз билан касалланиши фавқулодда ҳолат бўлишини айтиб, бу маълумотни тасдиқламади. Унинг сўзларига қараганда, бутун вилоятда 2003 йилда 52 киши, 2004 йилда эса 70 киши бруцеллёз билан оғригани қайд этилган. Янгиобод туманида эса ўтган йил давомида иккита шундай ҳолат рўйхатга олинган.

Чорвачилик бўйича мутахассис, айни пайтда нафақада бўлган Исмоил Раҳмонқуловнинг таъкидлашича, бруцеллёз касаллиги одамга шу касаллик билан оғриган чорва моллари гўшти ёки сут маҳсулотлари орқали юқади. Чорва молларининг бу касалликка чалинганини махсус текширишдан ўтказмай аниқлаш қийин. Фақат одамга юққандан кейингина унинг белгилари намоён бўла бошлайди. Шўролар даврида фермалар ва хонадонларда боқилаётган молларда бир йилда уч марта қон олиш йўли билан текширув ўтказилган. Ҳозир эса Ўзбекистонда бу каби тадбирлар қатъий амалга оширилмайди. Бу эса одамлар орасида бруцеллёзга чалиниш ҳолатлари кўпайишига сабаб бўляпти.

И.Раҳмонқуловнинг айтишича, бруцеллёз касаллиги моллардаги каби одамларда ҳам бир-бирига тез юқади.

Шифокорлар бу касаллик вақтида даволанмаса, сурункали тус олиб, охир-оқибат беморнинг бутунлай майиб-мажруҳ, ногирон бўлиб қолишига олиб келишини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG