Линклар

logo-print

Ўзбек матбуоти хорижникига таққослагулик эмас


Зикрилло Ишонч Кузатувчилар Ўзбекистон матбуоти хориж матбуотига нисбатан ўта сокин ва расмий эканини эътироф этади.

Мустақил журналист Алимардон Аннаевнинг сўзларига қараганда, турли сабаблар билан мухолифат мамлакатдан қувиб чиқарилгандан кейин ўзбек матбуоти кўр ва шол аҳволга келиб қолган. Журналистлар эркин фикр билдириш имкониятидан маҳрум экани туфайли ўзбек матбуоти номигагина яшамоқда, ўта секин ривожланмоқда.

Журналист Норали Очилов эса цензуранинг расман бекор қилинганини ўзбек матбуотининг ютуғи сифатида баҳолади.

А.Аннаевнинг таъкидлашича, хориж матбуотида Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистонга оид муаммолар жуда чуқур, таҳлилий ёритиб борилмоқда. Ўзбекистонда эса барча мақолалар битта киши – Президентнинг фикрига, айтганларига мослаб ёзиляпти.
XS
SM
MD
LG