Линклар

Бугун Кремлда Россия президенти Владимир Путин хамда Туркия Бош вазири Ражаб Тойип Эрдўғон ўртасида учрашув бўлиб ўтди.


Учрашув пайтида томонлар икки давлат уртасидаги савдо алокалари яхши натижа бераётганини айтиб утдилар.
Россия президенти Владимир Путинга кура, икки давлат уртасидаги товар айирбошлаш кутилганидан кўра яхшироқ кўрсаткичларга эришилган:
“Мен шуни таъкидлаб ўтмоқчи эдимки, хам сиёсий, хам иқтисодий масалада икки томонлама алоқаларимизнинг ривожланиши борасидаги энг яхши тахминларимиз ўз тасдиғини топмоқда. Масалан режаларимиз бўйича ўртамиздаги товар айрбошлаш 9 миллиардга ошиши керак эди, ҳозирда бу кўрсаткич 10 миллиардни ташкил этди. Мен сизнинг прогнозларингизга мутлақо қўшиламан ва келажакда биз 15 миллиардлик кўрсаткичга эришишимизга ишонаман”¸ - деди Россия президенти Владимир Путин.
Туркия Россиянинг асосий савдо ҳамкорларидан бири эканлиги айтилмоқда. Путин Туркия Бош вазирининг уч кунлик ташрифи давомида у билан ҳарбий иқтисодий масалаларини ҳам муҳокама этиш истагида эканлигини билдирди.
Россия президенти ўтган йилнинг декабр ойида расмий ташриф билан Туркияда бўлган эди.
XS
SM
MD
LG