Линклар

Ироқнинг Тикрит шаҳридаги полиция биноси ёнида портлаш содир бўлди.


Тикритдаги полиция биноси ёнида машинага ўрнатилган портлаш мосламасининг ишга туширилиши оқибатида олти нафар Ироқ хавфсизлик кучлари ходими нобуд бўлди.
Кеча Боғдодда полиция бошлиғининг ўринбосари ва унинг ўғли, полиция ходими ўлдириб кетилган эди. Мазкур ҳужум учун масъулиятни Ал-Қайдага алоқадор гуруҳ ўз зиммасига олди. Мосул шаҳрида юз берган портлаш натижасида 3 нафар миллий гвардиячи нобуд бўлди.
Айни пайтда кеча Ироқ Бош вазири Ийят Аллавий ўтказилган махсус операция давомида 147 нафар жанггари қўлга олинганини маълум қилди. Ҳибсга олинган жанггарилар диверсия ва ҳужумлар уюштирганликда гумон қилинмоқдалар. Бош вазирнинг айтишича, ҳибсга олинганлар орасида “Муҳаммад кўшинлари” экстремистик гуруҳи етакчиси Раад ал-Дурий ҳам бор.
Буюк Британия 30 январ куни Ироқда ўтказилиши кутилаётган сайловлар давомида хавфсизликни таъминлаш учун яна 400га яқин кўшимча ҳарбий хизматчи юборилишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG