Линклар

logo-print

Фаластин мухториятининг янги президенти Маҳмуд Аббос Исроил билан тинч мулоқотни тиклаш истагини билдирди.


Маҳмуд Аббосга кўра, томонлар Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш халқаро режасига қайтмоқлари лозим. Бу режа “Йўл харитаси” деб ҳам аталади.
Рамаллоҳда сайловларни кузатиб борган халқаро кузатувчилар олдида чикиш килган Маҳмуд Аббос, жумладан шундай деди:
”Биз ҳаммамиз яхши тушунамизки, сайловлар аслида энди бошланмоқда. Улар хали тугагани йўқ. Биз минтақада тинчликка эришишимиз учун, халқаро ҳуқуқлар доирасидаги тинчликка эришишимиз учун жуда кўп ишлар қилишимиз керак”¸ - деди Фаластин мухторияти янги президенти Маҳмуд Аббос.
Исроил Бош вазири Ариэл Шарон Маҳмуд Аббосга Фаластин мухторияти рахбари этиб сайланиши муносабати билан ўз табригини йўллади.

АҚШ президенти Жорж Буш фаластинликларга иқтисодий кўмак кўрсатиш ваъдаси билан кеча Маҳмуд Аббосни Вашингтонга таклиф қилди. Дунё етакчилари Аббоснинг Фаластин мухторияти раҳбари этиб сайланиши минтақа муаммосини тинч ҳал этиш йўлидаги муҳим қадам бўлажагига умид билдирмоқдалар.
XS
SM
MD
LG