Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:50

“Бирлик”ка хайрихоҳлар тазйиқ остида имзоларини қайтариб олмоқда


Турғунбек Хабарларга қараганда, Андижон вилоятида “Бирлик халқ ҳаракати” партиясининг давлат рўйхатидан ўтишига хайрихоҳлик билдирган шахслар маҳаллий ҳокимият вакиллари тазйиқи остида ўз имзоларини қайтариб олмоқда.

Партиянинг Жалолқудуқ тумани бўлими раиси ўринбосари Улуғбек Бакировнинг сўзларига қараганда, “Бирлик”ка хайрихоҳлар шу даражада қўрқитилмоқдаки, улар ваҳимага тушиб қолган.

“Туманнинг Тошматов номидаги ширкат хўжалигида, Ойим, Қўштепа қишлоқларида, Охунбобоев шаҳрида, кўча-куйларда шундай вазиятга дуч келяпмиз. Кишилар бизга қўл қўйдираётганимизда “Бирлик”ни яхши таърифлаганимиз, аммо бу ваҳҳобийлар ташкилоти экани тўғрисида гаплар юрганини айтмоқда”, - деди У.Бакиров.

Партиянинг Жалолқудуқ тумани бўлими раиси Шокиржон Мўминжоновнинг таъкидлашича, тумандан партия учун 600 та имзо йиғилган. Имзо қўйганларнинг 80-90 фоизи маҳаллий ҳокимият органлари томонидан чақиртирилиб, қўрқитилмоқда.

Партиянинг Андижон вилояти бўлими раҳбари Акбар Орипов имзоларни текшириш жараёни қонуний олиб борилмаётгани юзасидан вилоят адлия бошқармасига билдирув хати юборилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG