Линклар

Тожикистон, Эрон ва Россия энергетиклари ўртасида бугун Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда Тожикистонда гидроэнегетика иншооти қуриш масаласи муҳокама қилинди.


Тожикистон Энергетика вазири Жўрабек Нурмаҳмадов, Эрон Энегетика вазири Ҳабибуллоҳ Бетараф ҳамда Россиянинг Яхлит Энергия Тизими компанияси раҳбари Анатолий Чубайслар Тожикистон пойтахтидан жануброқдаги Сангтуда гидроэлектрстанцияси қурилишини молиялаштириш масаласини муҳокама қилдилар. Уч давлат ўртасида қурилажак бу станция 670 мегаватт ҳажмда электр энергияси ишлаб чиқарадиган бўлади.
XS
SM
MD
LG