Линклар

Бугун Абхазия президентлигига такрорий сайлов ўтказилди.


Мустақил давлат сифатида тан олинмаган бу республика президентлигига Халқ партияси раиси Яқуб Лакоба ҳамда аввалги сайловда ғолиб деб эълон қилинган Сергей Багапшлар номзоди кўрсатилган. Багапшнинг ғалабасини бошқа бир номзод – Раул Хажимба тан олмаган ва шу тариқа сайлов такроран ўтказиладиган бўлган эди.
Бугунги Хажимба Багапш билан бир команда аъзоси сифатида сайловда иштирок этаяпти. Унинг номзоди вице-президентликка кўрсатилган.
Сайловни ўтди, деб ҳисоблаш учун сайловчиларнинг 50 фоизидан кўпроғи овоз беришга қатнашиши лозим. Республика қонунларига кўра, сайловнинг иккинчи боқичи ўтказилмайди.
XS
SM
MD
LG