Линклар

logo-print

АҚШ бугун Ўзбекистонга мамлакат жанубий чегарасини қўриқлаш учун икки соқчилик кемаси берди.


АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси баёнотига кўра, Украинанинг Ленинская кузница верфида қурилган иккита 20 метрли кема Амударё соҳилида ўтказилган махсус маросим пайтида топширилди.
Элчихона баёнотида таъкидланишича, 5,6 миллион долларлик бу икки кема Амударё шароити ҳисобга олинган ҳолда қурилган. Ўзбекистон билан Афғонистон ўртасидаги 200 километрли чегара шу дарё узра ўтган.
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Американинг аксилтеррор кампаниясида унга иттифоқчилик қилиб, мамлакат ҳудудида АҚШ Қуролли кучлари ҳарбий базаси жойлаштирилишига рухсат берган.
XS
SM
MD
LG