Линклар

Кредитор мамлакатлар Париж клуби 26 декабрь кунги табиий офатдан зарар кўрган Жанубий Осиё мамлакатлари олган қарзларини қайтариш муддатини кечиктириш масаласини муҳокама қилди.


Биринчи навбатда, табиий офат туфайли камида 105 минг фуқароси нобуд бўлган Индонезияга имтиёз бермоқчилар.
Донор мамлакатларнинг кеча Женевада бўлиб ўтган конференциясида халқаро ҳамжамият Жанубий Осиё мамлакатларига ҳаммаси бўлиб 4 миллиард долларлик молиявий ёрдам кўрсатажаги эълон қилинди.
Зудлик билан бажарилиши лозим бўлган ишлар учун шу кунгача 700 миллион доллардан зиёд маблағ ажратилди.
БМТнинг инсонпарварлик ёрдамларни тақсимлашни мувофиқлаштирувчиси Ян Эгеланд бундай деди:
"Мисли кўрилмаган иш бўлди. Ҳалокатдан сўнг ўтган икки ҳафта ичида 717 миллион доллар йиғдик. Бу пулни биз шошилинч ёрдам кўрсатиш учун сарфлаймиз".
XS
SM
MD
LG