Линклар

logo-print

Ўзбекистонда ноёб радиотелескоп қурилиши қайта бошланди


Феруза Маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида қурилиши бундан 20 йил аввал бошланиб тўхтаб қолган, дунёвий аҳамиятга эга бўлган улкан радиотелескопни қуриш ишлари қайта бошланган.

Радиотелескоп вилоятнинг Зомин ва Бахмал тоғлари оралиғидаги Сўфа қишлоғида жойлашган бўлиб, уни қуриш молиявий сабабларга кўра тўхтаб қолган эди. Аммо бугунги кунга келиб бу қурилишни давом эттириш имконияти пайдо бўлди.

Ўзбекистон Фанлар академияси Фазовий тадқиқотлар маркази директори Камол Мўминовнинг сўзларига қараганда, бу радиотелескоп коинотни ўрганишда катта аҳамиятга эга бўлади. Диаметри 70 метр бўлган мазкур қурилма бутун дунёда ўта ноёб ҳисобланади. Радиотелескоп фазодан келадиган радионурланишни қабул қилади ва ундаги маълумотларни ўрганиш орқали коинотда кўп минг йиллар муқаддам юз берган ўзгаришларни билиш имкониятни беради. Бу объект ишга тушгач қарийб 1000 киши иш билан таъминланади.

К.Мўминовнинг таъкидлашича, қурилма аҳоли соломатлигига таъсир кўрсатмайди. У фақат радионурланишни қабул қилади, ўзидан эса хавфли нурланиш тарқатмайди.

Фазовий тадқиқотлар марказининг радиотелескоп бўйича мутахассиси Геннадий Шаниннинг билдиришича, радиотелескоп радиотўлқинлар ва мобиль алоқасига мутлақо халақит бермайди. Чунки у бутунлай бошқа диапазондаги частоталарда ишлайди.

Г.Шаннинг айтишича, радиотелескопни қуриш Ўзбекистон ва Россия ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Агар моддий қийинчиликлар юзага келмаса, объект 3-4 йилда қуриб битказилади.
XS
SM
MD
LG