Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:20

Афғон қочқинлари Канадага кўчиб ўтади


Саида БМТнинг Қочқинлар масаласи бўйича олий комиссари бошқармаси афғонистонлик 36O қочқинни Ўзбекистондан Канадага кўчиришни режалаштирмоқда.

Маълумотларга кўра, айни пайтда Ўзбекистонда БМТнинг мазкур бошқармаси қарамоғида Афғонистоннинг қарийб 2700 фуқароси бор. Уларнинг барчаси 1993-2001 йиллар мобайнида Ўзбекистонга келган. 2004 йилда бошқарма 70 нафар афғон қочқинини кўнгилли равишда ўз юртига қайтарган. Бундан ташқари, 157 афғон Ўзбекистондан Европа мамлакатлари ҳамда Қозоғистонга кўчирилган.

Бундан тўрт йил муқаддам Афғонистоннинг Сарипул шаҳридан Тошкентга келган Оятулла Қоризода ҳам оиласи билан Канадага кўчиб ўтади.

“Бу ерда муҳожирлар учун шароит йўқ. Ҳеч қандай ҳужжатларимиз бўлмагани боис Ўзбекистонда фарзандларимизнинг ёрқин истиқболи йўқ, деб ўйлайман. Келажакда уларнинг ўқиши таъминланмайди. Ўзимиз ҳам иш жойига эга эмасмиз, бу эса ҳаётда анча мушкулотлар туғдирди. Биз БМТга Европанинг бирорта мамлакатга кўчиришни сўраб мурожаат қилгандик. Ҳозир барча суҳбатлардан ўтиб, Канадада яшашга рухсат олдик. Аммо қачон кетишимиз ҳали маълум эмас”, - деди О.Қозизода.

Канадага кўчиб кетадиган муҳожир афғон аёлларидан бирининг таъкидлашича, унинг оиласи Ўзбекистонда кўп ҳам қийинчиликларга дуч келмаган. Аммо Ўзбекистондан фарқли ўлароқ, ривожланган мамлакатларда муҳожирлар учун барча қулайликлар мавжуд. Бу эса уларни шу мамлакатларга кетишга ундамоқда. Канадага кетиш учун суҳбатдан ўтганларнинг асосий қисмини олий маълумотлилар ташкил этади.

Маълумотларга кўра, муҳожирлар кўчирилаётганига сабабларидан яна бири Ўзбекистоннинг қочқинлар мақоми тўғрисида 1951 йилда қабул қилинган Конвенцияга ҳамда 1967 йилги Протоколга қўшилмаганидир.
XS
SM
MD
LG