Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:08

Йўлдаги таъмагир назоратчилар


Лобар Ҳайдовчиларнинг айтишича, Сирдарёда одатда байрамлар арафасида кўчаларга чиқадиган йўл-патруль хизмати (ЙПХ) ходимларини эндиликда йўлларда тез-тез учратиш мумкин бўлиб қолди.

Ҳайдовчилардан бирининг сўзларига қараганда, аксарият ҳолларда ҳайдовчилар йўл қоидасини бузмаса ҳам ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилаверади. Улар тўхтатилган ҳар бир машина ҳайдовчисига таъмагирлик қилади. Одатда ЙПХ ходимлари йўл четида яшириниб туради.

Сирдарё вилояти ЙПХ бошқармаси вакили Жўрабек Раҳмоновнинг таъкидлашича, ҳайдовчилар кўп ҳолларда назоратчилар бор-йўқлигига қараб ҳаракатланади. Яъни назоратчи бўлмаган ҳудудларда қоидабузарликлар кўп содир этилмоқда. Шунинг учун ЙПХ ходимлари хуфёна текширувлар ўтказиб туради. Қоидабузарлардан эса жарима ундирилади ва бу ҳақда квитанция берилади.

Бироқ ҳайдовчиларнинг кўпчилиги йўл қоидасини бузгани учун тўхтатилганда йўл ҳаракати хавфсизлиги ходими жарима учун бирор марта квитанция берганини эслай олмаслигини билдиряпти.
XS
SM
MD
LG