Линклар

Тожикистондан олинган хабарларга кўра, мухолифат вакиллари бўлажак парламент сайловларига номзодларини рўйҳатдан ўтказишда қийинчиликларга учрамоқда.


Кеча Таррақиёт партияси раҳбари Султон Қувватов сайловларда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум этилди. Бунга Қувватовга нисбатан Президент Эмомали Раҳмонов шахсиятига тегиш айблови билан жиноий ишнинг очилиши сабаб бўлди.
Айни пайтда, Демократик партия етакчиси Маҳмадрўзи Искандаров ҳам жиноятчи, деб эълон қилиниши учун сайловда қатнашиш имконидан маҳрум этилди.
Шунингдек, расмийлар Социалистик партия етакчиси Мирҳуссайн Назиевга ҳам сайловда қатнашишга руҳсат бермагани хабар қилинмоқда.
Мамлакат шимолидаги Сўғд вилоятида Ислом Тикланиш партиясининг етти номзоди рўйҳатга олинмаган. Бундан ташқари партия Хатлон вилоятида ҳам номзодларни рўйҳатдан ўтказишда қийинчиликларга учраётганини маълум қилган.
Тожикистон парламентининг қуйи палатасига сайловлар шу йилнинг 27 феврал куни бўлиб ўтади. Юқори палата сайловлари 24 мартга режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG