Линклар

Россия Мудофаа вазири Сергей Иванов Россия Украинанинг янги ҳукумати билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини айтди.


Вашингтонда расмий сафар билан бўлган Сергей Иванов, Москва Юшченко ҳукумати билан ҳам амалий ҳамкорлик ўрнатилишига умид қилишини билдирди.
“Саволингизнинг моҳиятига келсак, Россия Федерацияси Украинанинг янги раҳбарияти билан ҳамкорлик қилишга тайёр”, - деди жумладан Сергей Иванов.
Россия мудофаа вазири Украинадаги келишмовчиликларга сабаб бўлган сайловларни ўтмиш воқеалари, деб атади ва Юшченко президент сифатида дастлабки сафари Москвага бўлишини ваъда қилганини қайд этди.
Россия Президенти Владимир Путин Украина президентлик сайловларида собиқ Бош вазир Виктор Януковични қўллаб-қувватлаган эди. Путин Украина президенти этиб сайланган Юшченкони ҳозирча табриклагани йўқ.
XS
SM
MD
LG