Линклар

Бугун Ўзбекистон расмийлари Туркманистонга янги элчи тайинлангани ҳақида хабар қилди.


Ўзбекистоннинг Туркманистондаги аввалги элчиси Президент Сапармурод Ниёзовга уюштирилган суиқасдга алоқадорликда айбланиб, Туркманистондан чиқариб юборилган эди. Ўзбекистон бу айбловларни инкор қилган. Бироқ элчи лавозими ҳозиргача бўш қолаётган эди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Илхом Зокировнинг маълум қилишича, Президент Каримов чоршанба куни Алишер Қодировнинг Туркманистонга элчи этиб тайинланиши ҳақидаги буйруққа қўл қўйган.
Қодиров Ташқи ишлар вазирлигининг дипломатик хизмат бошқармасига раҳбарлик қилган.
XS
SM
MD
LG