Линклар

logo-print

Индонезия харбийлари Ачех шаҳарчасига жанггарилар билан курашиш учун қўшимча аскарлар юборилганини инкор қилмоқда. Ҳарбийларга кўра, минглаб аскарлар 26 декабр кунги цунами оқибатларини бартараф этиш учун юборилган.


Индонезия расмийлари тўфондан азият чеккан одамларга ёрдам кўрсатиш ишларини амалга оширишда тўсиқлар яратаётганлиги учун танқид остига олинган эди.
БМТ хорижий ёрдам кўрсатиш ташкилотлари ҳарбийлар кузатуви остида бўлиши лозимлиги ҳақидаги Индонезиянинг талаби юзасидан хавотир билдирмоқда. БМТга кўра бу ёрдам ишларига ҳалақит бериши мумкин.
Айни пайтда, бугун Осиё тараққиёт банки тарқатган баёнотда цунами оқибатида қарийб икки миллион одам қашшоқликка дучор бўлиши мумкинлиги айтилади.
XS
SM
MD
LG