Линклар

Эрондан олинган яна бир хабарда айтилишича, инсон ҳуқуқлари фаоли Ширин Ибодий сўроқ учун судга чақиртирилган.


2003 йилда Нобел тинчлик мукофоти соҳиби бўлган Ширин Ибодийнинг айтишича, уч кун ичида судга келмаса, уни ҳибсга олишади. Франс Пресс Ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ибодий судда қандай саволлар берилишини билмайди ва у судга бориш ёки бормаслик ҳақида бир тўхтамга келмаган.
Ибодий раҳбарлик қилган адвокатлар гуруҳи охирги ойларда бир нечта суд жараёндарида иштирок этган.
Улар 2003 йилда Эрон қамоқхонасида вафот этган Канада ва Эрон фуқароси бўлган фотосуратчи Заҳро Қозимий оиласи манафаатларини ҳимоя қилган.
Ибодийнинг адвокатлари шунингдек, 2000 йилда қамоққа олинган журналист Акбар Ғонжийни ҳам ҳимоя қилган. Ғонжий Эрон расмийларини қотилликларга алоқадорликда айблаганидан сўнг ҳибсга олинган эди.
XS
SM
MD
LG