Линклар

logo-print

Теҳрондан олинган хабарда бугун Халқаро атом энергияси агентлиги кузатувчилари Эроннинг Парчин ҳарбий базасини кўздан кечириши айтилмоқда.


Айтилишича, Халқаро атом энергияси агентлиги ҳарбий базада маҳфий ядровий дастурлар амалга оширлган, деган таҳминларни тергов қилиш учун боради.
Эрон ҳукуматининг матбуот котиби Ҳуссайни Мосавия берган баёнотда, агентлик кузатувчилари базадаги биноларнинг ичкарисига киритилмаслиги айтилади. Унинг маълум қилишича, маълуотлар ўғирланишининг олдини олиш учун барча чоралар кўрилади. Шунинг учун кузатувчиларга фақатгина бинолар ташқарисини текширишга руҳсат берилади.
Халқаро атом энергияси агентлиги мазкур текширувни ўтказиш учун бир неча ойдан бери Эрон расмийлари руҳсатини кутаётган эди. АҚШ расмийларига кўра, айни базада маҳфий ядровий дастурлар ишлаб чиқилган бўлиши мумкин.
Эрон маҳфий ядровий дастурлар ҳақидаги айбловларни рад этмоқда. Унга кўра, ядровий дастурлар фақатгина электр қувватини ишлаб чиқариш учун ишлатилади.
XS
SM
MD
LG