Линклар

logo-print

Ироқдан олинган хабарга кўра, мамлакат Шиалари руҳонийси Оятуллоҳ Али ал Систонийнинг ёрдамчиларидан бири ўлдирилган. Шунингдек, у билан бирга унинг ўғли ва тўрт нафар соқчилари ҳам ўлдирилгани хабар қилинмоқда.


Систонийнинг ёрдамчиси ва унинг ҳамроҳлари кеча Бағдод яқинидаги Салман Пак шаҳарчасида ҳуфтон номозидан чиқаётган пайтларида отиб ўлдирилган.
Бошқа хабарларга кўра, бугун қуролланган шахслар Бағдоддаги меҳмонхонага хужум уюштириб, олти нафар ироқликни ўлдирилган ва бир Турк тадбиркорини гаровга олган.
Маълум бўлишича, ўлдирилган олти ироқлик турк тадбиркорига тегишли фирмада ишлаган.
Ани пайтда, бугун Парижда Ироқ муваққат президенти Ғози ал Явар Франция президенти Жак Ширак билан учрашади.
Франция АҚШнинг Ироқда уруш бошлашига қарши чиққан эди, бироқ 30 январда бўладиган сайловларни қўллаб-қувватлашини билдирган.
Айни пайтда, расмий Вашингтон Ироқда оммавий қирғин қуролларини қидириш ишлари якунлангани ва қуроллар (ОҚҚ) топилмагани тасдиқлади. АҚШ Президенти Жорж Буш ОҚҚ топилмаган бўлса-да, Ироқдаги урушни бошлаш асосли бўлганини баён қилди. Чунки, деди Буш, собиқ диктатор Саддам Ҳуссайн дунё учун хавф туғдирган.
XS
SM
MD
LG