Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:30

Маҳаллий ҳокимият баъзан ҳамкорликка панд беради


Фирдавс Маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида аҳоли турмуш тарзини юксалтириш тадбирлари учун АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги – ЮСАИД томонидан шу пайтгача 6 миллион доллар маблағ ажратилган.

Мазкур вилоятлардаги аҳоли турмуш даражаси паст ҳисобланадиган қишлоқларда инфратузилмани яхшилаш ҳаракатлари 2002 йилнинг ўрталаридан бошланган эди. ЮСАИД грантлари бўйича CHF халқаро ташкилоти ҳам маҳалла ҳаракатини сармоялаш дастури доирасида бир неча қишлоқларда иш олиб бормоқда. CHF ҳар икки вилоятдан 36 тадан, жами 72 та маҳаллани танлаб олиб, уларга кичик грантлар ажратган.

CHF ходимаси Саодат Элмуродованинг сўзларига қараганда, маҳалла ҳаракатини сармоялаш дастуридан кўзланган асосий мақсад аҳолининг ташаббускорлигини оширишдир. Дастур фуқароларни боқимандалик кайфиятидан озод этиш, маҳаллада мавжуд муаммолар ечимини топиш йўлларини излашни кўзда тутади.

С.Элмуродованинг таъкидлашича, танлаб олинган ҳар бир маҳаллага 13,5 минг доллардан маблағ ажратилган. Бу лойиҳаларда маҳаллаларни табиий газ, ичимлик сув билан таъминлаш, мактаб, боғча ва йўлларни таъмирлаш, бу ерларда кичик цехлар қуриб бериш назарда тутилган.

“Қашқадарёда иқтисодий кўмакка муҳтож қишлоқлар жуда кўп. Уларда аҳолининг имкониятлари жуда чекланган. Шунақа қишлоқлар борки, ҳеч қандай инфратузилма, чироқни ҳисобга олмаганда, йўқ”, - деди С.Элмуродова.

Унинг айтишича, аввалига CHF маҳаллий ҳокимият билан яқин ҳамкорликда ишлаш ниятида бўлган. Лекин баъзи ҳолларда ҳокимиятлар ҳамкорликка панд берган. Масалан, грант маблағлар етмай қолганда улар иқтисодий ёрдам кўрсатишни истамайди.

Маълумотларга кўра, 2004 йил охирларида ҳамжамиятлар фаолиятини сармоялаш дастури доирасида Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида эндигина иш бошлаётган тадбиркорларга ахборот ҳамда молиявий ёрдам кўрсатиш мақсадида 6 та марказ ташкил этилган. Уларнинг ҳар бирига офис техникаси олиш учун 15 минг доллар миқдорида грантлар ажратилган.
XS
SM
MD
LG