Линклар

logo-print

Байрам ўрнига кўнгил хиралик


Зикрилло Ишонч 14 январь куни 30 га яқин ҳарбий пенсионер Халқ банкининг Тошкент шаҳридаги Авиасозлар шаҳарчасида жойлашган 22-омонат кассасидан ўз нафақаларини ололмаётгани арзи билан “Озодлик” радиосига шикоят қилди.

“Ватан ҳимоячилари куни тантаналари бу йил биз ҳарбий пенсионерларга таътимаётир. Чунки егулик-ичкилик харид қилишга пулимиз йўқ”, - деди улар.

Уларнинг сўзларига қараганда, кўпгина ҳарбий пенсионерлар ўз нафақаларини айнан шу омонат кассадан олади. Лекин беш кундан буён улар ўзларига тегишли пулни ололмайди. Мудофаа вазирлиги пулни банкка ўтказган. Лекин банк ходимлари нақд пул йўқ, дея пул бермаётир.

Омонат кассадан пул олиш илинжида келганлар орасида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг бевалари ҳам бор эди.

“Учта болам бор. Эрим ҳарбийда ҳалок бўлган. Пенсия олиш учун учинчи кун навбатда турибман. Ҳар ойда шу ҳолат такрорланади”, - деди бева аёллардан бири.

Авиасозлар шаҳарчасидаги 22-омонат кассасидан 120га яқин ҳарбий пенсионер нафақа олади. Касса ходимасининг айтишича, фақат январь ойида шу ҳолат юз бермоқда. Аввалги ойларда бу каби узилишлар бўлмаган.
XS
SM
MD
LG