Линклар

logo-print

Индонезиянинг Ачех вилоятида фаолият юритаётган ҳайрия ташкилотлар вакиллари эпидемия тарқалишининг олдини олишга эришдилар.


Аммо хавф тўлиқ бартараф этилганича йўқ. БМТнинг ҳайрия масалалари бўйича махсус вакили Маргарет Валстром бу хусусда, жумладан, шундай деди:
"Ҳозирча жиддий хавотирга ўрин йўқ. Лекин биз ўз ҳаракатларимизни сусайтирмаслигимиз лозим. Қачонки одамлар тор ҳудудда¸ керакли санитар шароитга эга бўлмаган ҳолда бир-бирига яқин яшар экан, у ëки бу эпидемиянинг тарқалиш хавфи ҳамиша сақланиб қолади", - деди БМТнинг ҳайрия масалалар бўйича махсус вакили.
Индонезия Жанубий Осиё минтақасида рўй берган табиий офатдан энг кўп зарар кўрган мамлакатдир. Бу ерда 100 мингдан ортиқ фуқаро ҳалок бўлган, 700 мингга яқини эса бошпанасиз қолган.
XS
SM
MD
LG